Уй-жойлар қурилишида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими жорий этилди
AI Xulosa
Президентнинг "Кўп квартирали турар жой мажмуаларини қуришда комплекс қурилиш механизмларини жорий этиш ва шаффофликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан 2028 йил 1 мартга қадар республиканинг 4 ҳудудидаги (Тошкент шаҳар, Самарқанд, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги) 6 та мавзеда кўп квартирали уй-жойлар намунавий лойиҳалари комплекс қурилиш тамойиллари асосида бунёд этилади.
Ушбу ишларни мувофиқлаштириш Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасига юклатилди. Комплекс қурилиш тамойиллари асосида амалга ошириш тартиби тегишли иловада белгиланган.