Асакабанк автокредит фоизларини пасайтирди

Asosiy rasm

AI Xulosa

Асакабанк аҳоли ва тадбиркорлар учун янада қулай молиявий имкониятлар яратиш ва ички бозорни қўллаб-қувватлашни изчил давом эттиришини билдирган.

Асакабанк автокредит фоизларини пасайтирди — Президент топшириғини тижорат банклари орасида биринчи бўлиб амалда таъминлади

“Асакабанк” АЖ томонидан бирламчи бозордан ҳар қандай турдаги янги автомобиллар ва электромобилларни харид қилиш учун мўлжалланган янги автокредит дастури ишга туширилди ва унда фоиз ставкаси 20,9%дан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг маҳаллий автомобилларга бўлган талабини рағбатлантириш ҳамда автокредит ставкаларини пасайтириш бўйича топшириқ берган эди. Асакабанк мазкур топшириқ ижросини тижорат банклари орасида биринчи бўлиб амалда таъминлади ва автокредит шартларини қайта кўриб чиқиб, фоиз ставкаларини пасайтирди.

Янгиланган Avtokredit 2.6 доирасида кредит муддати 60 ойгача, бошланғич бадал 20%дан, ставка эса муддат ва бошланғич тўлов миқдорига қараб шаклланади. Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари, расмий даромадга эга мижозлар ва карта айланмаси фаол бўлган мижозлар учун янада қулай шартлар қўлланади.

Мазкур дастур бирламчи бозордан барча турдаги янги автомобиллар ва электромобилларни харид қилиш имкониятини янада кенгайтирди.

Шунингдек, UzAuto Motors автомобиллари учун аввалдан амал қилиб келаётган алоҳида 0%ли дастур ҳам мавжуд. Ушбу дастур доирасида Damas, Labo, Captiva, Onix ва Tracker автомобилларини бирламчи бозордан харид қилиш мумкин бўлиб, кредит муддати 60 ойгача, бошланғич бадал камида 30%, кредит суммаси эса автомобиль қийматининг 80%дан ошмаган қисмигача белгиланган.

Trade-IN имконияти мавжуд бўлиб, эски автомобиль қиймати бошланғич бадал сифатида қабул қилинади ва қолган фарқ суммасига автокредит ажратилади.

Тадбиркорлар учун ҳам алоҳида шартлар тақдим этилган. Жумладан, Onix ва Tracker автомобилларини йиллик 0% ставка асосида харид қилиш имконияти мавжуд бўлиб, бошланғич тўлов 30%дан 60%гача, кредит муддати 30 ойдан 60 ойгача этиб белгиланган.

Асакабанк аҳоли ва тадбиркорлар учун янада қулай молиявий имкониятлар яратиш ва ички бозорни қўллаб-қувватлашни изчил давом эттиришини билдирган.

 Мурожаат учун: 1152


Teglar: bank-moliya
Ulashish:

O'xshash maqolalar

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring