Умра сафарини вақтинча кечиктириш ҳақида хабарнома

Asosiy rasm

AI Xulosa

Яқин Шарқ минтақасида юзага келган вазиятнинг кескинлашуви ҳамда ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабабли қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Яқин Шарқ минтақасида юзага келган вазиятнинг кескинлашуви ҳамда ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабабли қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

 Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан фуқароларга ушбу ҳудуддаги давлатларга сафар уюштирмаслик, айни пайтда, ўша ерларда бўлиб турган ватандошларимизга эса эҳтиёткорлик чораларини кучайтириш юзасидан зарур тавсиялар берилмоқда.

Мазкур вазиятни инобатга олган ҳолда, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилади.

Жумладан, 2026 йил 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан режалаштирилган Тошкент–Жидда йўналишидаги навбатдаги умра зиёратчилари рейси ҳам маълум муддатга қолдирилишини маълум қиламиз.

Авиақатновлар қайта тикланиши ҳақида расмий манбалар орқали қўшимча ахборот берилади.

Юртдошларимиздан ушбу ҳолатни тўғри қабул қилишларини ва расмий маълумотларга таяниб иш юритишлари сўралган.



Teglar: Teglar yo'q
Ulashish:

O'xshash maqolalar

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring