Бош прокуратура баёноти

Asosiy rasm

AI Xulosa

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, автомашинани бошқарган вояга етмаган шахснинг ҳаракатларида транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш аломатлари мавжудлиги аниқланган.

Вояга етмаган шахс томонидан ЙПХ инспекторининг ўлимига сабаб бўлган ҳолат бўйича Бош прокуратура баёнот берди

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, автомашинани бошқарган вояга етмаган шахснинг ҳаракатларида транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш аломатлари мавжудлиги аниқланган. 

 

Шу муносабат билан у Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб этилди.

Ҳозирда гумон қилинувчи вояга етмаган шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.

“Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиб, айбдор шахсга нисбатан жазо муқаррарлиги қатъий таъминланади”, дейилади баёнотда.



O'xshash maqolalar

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring