Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган маъмурий баённомаларни етказиб бериш хизмати тўхтатилади – Ички ишлар вазирлиги
AI Xulosa
Эндиликда ушбу хизмат рақамлаштирилган тарзда фаолият кўрсатади. Қарорларнинг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган материаллар қуйидаги манбалар орқали юборилади:
⁃ давлат хизматлари портали: — my.gov.uz (mygov мобил иловаси)
⁃ SafeRoad мобил иловаси
⁃ Road24 мобил иловаси
⁃ Ягона интерактив давлат хизматлари мобил иловаси (МИБ)
⁃ Hamroh мобил иловаси Қарор расмийлаштирилиши билан 6079 рақамидан СМС-хабарнома юборилади.
Агар СМС-хабарнома келмаса, my.gov.uz порталига кириб, телефон рақамни рўйхатдан ўтказиш лозим. Шундан сўнг барча хабарномалар автоматик равишда юборилади.
Мазкур рақамли хизматлардан фойдаланиш вақти чекланмаган, қўшимча рўйхатдан ўтиш ёки ҳужжат тақдим этиш талаб этилмайди, қарор расмийлаштирилиши билан бир вақтда барча материаллар билан танишиш ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда жаримани тўлаш имконияти мавжуд.