Uzbekistan Airports: бир нечта авиарейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди
AI Xulosa
Uzbekistan Airportsга кўра, Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудларининг ёпилиши (дастлабки маълумотларга асосан Тошкент вақти билан соат 11:30 дан 17:00 гача) муносабати билан бир нечта авиарейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди .
7Q4461 (Fly One Asia): Андижон – Мадина йўналишида учган рейс Андижон аэропортига қайтди.
7Q342 (Fly One Asia): Мадина – Тошкент йўналишида учган рейс Мадина аэропортига қайтди.
HH901 (Qanot Sharq): Тошкент – Дубай йўналишидаги рейс Тошкент аэропортига қайтди.
2U7706 (Fly Khiva): Мадина – Андижон йўналишида учган самолёт Мадина аэропортига қайтди.
9S3302 (Air Samarkand): Жидда – Тошкент йўналишида учган самолёт Жидда аэропортига қайтди.