Тошкентда “Долзарб 90 кунлик” эълон қилинди
AI Xulosa
Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўл ҳаракати ҳолатини яхшилашга қаратилган “Долзарб 90 кунлик” эълон қилди.
Бунда Тошкент шаҳрининг энг тирбанд бўлган 472 км автомобиль йўлларини аниқланади ва ишлар қуйидаги устувор йўналишларда бошланади:
— йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
— жамоат транспортига устуворлик бериш ва тегишли инфратузилмани яратиш;
— кўча-йўл тармоғи бўйлаб реклама конструкциялари ва бошқа ташувчиларни ўрнатишни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш;
— автомобиль йўллари бўйида жойлашган мавжуд савдо шохобчаларини оптималлаштириш ва улар бўйича тартибли ечимлар ишлаб чиқиш;
— светофор объектлари ва йўл белгиларини ўрнатиш, модернизация қилиш ва янгилаш;
— йўл ҳаракатини ташкил этишнинг тасдиқланган схемалари асосида йўл чизиқларини такомиллаштириш;
— бекат мажмуаларини янгилаш ва алмаштириш;
— кўча-йўл тармоғида чуқурча ва карта усулида таъмирлаш ишларини олиб бориш;
— автотураргоҳ майдонини ривожлантириш ва тартибга солиш.