72 нафар ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Asosiy rasm

AI Xulosa

Қўшма Штатлар Ўзбекистонга депортация рейсини амалга ошириб, мамлакатда қолиш учун қонуний рухсатга эга бўлмаган 72 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтариб юборди.

11 март, чоршанба куни Қўшма Штатлар Ўзбекистонга депортация рейсини амалга ошириб, мамлакатда қолиш учун қонуний рухсатга эга бўлмаган 72 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтариб юборди.

Ушбу парвоз Қўшма Штатларнинг ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасидаги навбатдаги тадбирлардан биридир.

Президент Трамп лавозимга киришганидан буён Қўшма Штатлар ноқонуний иммиграцияга чек қўйишга ҳамда ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қаратилган ўз мажбуриятлари доирасида 1000 дан зиёд Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Қўшма Штатлар ҳудудига ноқонуний кирган шахслар қамоқ жазосига тортилади ва мамлакатдан чиқариб юборилади. 

Қўшма Штатлар АҚШнинг депортация тадбирларини ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматига ўзининг чуқур миннатдорлигини билдиради, дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси пресс-релизида.

Teglar: Teglar yo'q
Ulashish:

O'xshash maqolalar

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring