Аёллар ва болаларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояси янада кучайтирилади
AI Xulosa
Ижтимоий тармоқларда аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган бир қатор масалалар бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди:
– шаҳвоний шилқимлик учун белгиланган 5 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қатъийлаштириш;
– педофиллар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазони белгилаш;
– Жиноят кодексининг 118- ва 119-моддаларидаги жинсий жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этган маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказмаслик;
– Жиноят кодексининг 6 та моддасидаги жинсий жиноятлар бўйича ишларни тергов қилиш ваколатини ички ишлар органларидан прокуратурага ўтказиш;
– шаҳвоний шилқимлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материалларда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги бўйича прокурор қарорини олиш шартлиги;
– аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик жиноятлари билан махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар, терговчи ва судьялар шуғулланиши;
– зўравонликдан жабрланган ва ҳимоя ордери берилган хотин-қизлар ҳимоясини кучайтириш мақсадида уларнинг телефон қурилмаларига махсус “SOS” иловаларини ўрнатиш, бунда чақирув тугмаси босилганда 5 километр радиусдаги ички ишлар ходимлари 10 дақиқада манзилга етиб келиши ва бошқалар.
Президент билдирилган ташаббусларни маъқуллаб, тегишли фармонга имзо чекди.