Тошкент автобус бекатларидаги барча дўконлар кўчирилади
AI Xulosa
Пойтахт бекатларда бундан буёғига дўкон бўлмайди.
Тошкент шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, жамоат транспорти йўналишларидаги бекатлар ўрнида халқ тилида “тижорат дўконлари” деб аталадиган 110 та савдо объекти жойлашгани аниқланди. Уларнинг 61 таси бекат мажмуаси ҳудудига эгалик қилиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чоралар кўрилади.
Шунингдек, шаҳар маъмурияти қарорига асосан барча бекатлар янгиланади, рухсат берувчи ҳужжатларга эга тадбиркорларга эса савдо нуқталарини бошқа жойга кўчириш орқали компенсация бериш механизми назарда тутилган.