СҚБ раҳбарияти банк ёшлари билан учрашув ўтказди

Asosiy rasm

AI Xulosa

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзсаноатқурилишбанк (СҚБ) бошқаруви ҳамда банк тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзсаноатқурилишбанк (СҚБ) бошқаруви ҳамда банк тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда банк бош офиси ходимлари билан бирга ҳудудий тармоқлардан Zoom орқали уланган 200 нафарга яқин ёшлар қатнашди.

Маълумки, 24 февраль куни мамлакатимиз Президенти ёшлар билан мулоқот ўтказиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик салоҳиятини юксалтириш ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Учрашувда сўнгги йилларда ёшлар сиёсати мутлақо янги босқичга кўтарилгани, давлат раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган мулоқотлар бу борада самарали ва барқарор тизимни шакллантиргани алоҳида қайд этилди. 

Навбатдаги мулоқотда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, ёшлар тадбиркорлигини рағбатлантириш учун қўшимча 200 миллион доллар ажратиш, кредит миқдорини 10 миллиард сўмгача ошириш ҳамда инновацион стартапларга 100 минг долларгача инвестиция киритиш белгиланди. 

Шунингдек, имтиёзли кредитлар, гаровсиз молиявий кўмак, бизнес инкубаторлар ташкил этиш ва волонтёрлик ҳаракатини рағбатлантириш бўйича янги чора-тадбирлар назарда тутилди.

Мулоқотда мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда банк тизимида ёшлар билан ишлашни тизимли асосда йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Шу мақсадда Бошқарув Раисининг ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси тайинланди. У ёш ходимларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганиб, тегишли масалаларни раҳбариятга киритиб боради. Зарур ҳолларда улар Бошқарув йиғилишлари кун тартибида кўриб чиқилади.

Учрашув давомида ёшлар банк фаолиятини такомиллаштириш, рақамли хизматларни кенгайтириш ва малака ошириш дастурларини кучайтириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Қайд этилганидек, бундан буён ҳар пайшанба куни бундай учрашувлар мунтазам ўтказилади. Бу эса ёшлар ташаббусларининг банк ривожидаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

Teglar: bank-moliya
Ulashish:

O'xshash maqolalar

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring