Пойгаларни ташкил этганлик ва унда иштирок этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган
AI Xulosa
Адлия вазирлиги ташаббуси билан ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва унда иштирок этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган
Бугунги кунда йўлларда ноқонуний ташкил этилаётган пойгалар йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигига, аҳолининг осойишталигига жиддий хавф солиб, инсон ўлимигача бўлган ўта салбий оқибатларга олиб келмоқда.
Бу эса, аҳолининг, шу …

Бу эса, аҳолининг, шу жумладан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳақли эътирозлари ва хавотирларига сабаб бўлмоқда.
Шуни инобатга олиб, Адлия вазирлиги йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этиш оқибатида вужудга келаётган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, 17 февраль куни манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритган.
Келишув якунлангач, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилади , дейилади вазирлик хабарида.