Бойсун муаммоси: "Ўзбекнефтгаз" соҳа гигантлари билан ечим изламоқда
AI Xulosa
Бойсун муаммоси: "Ўзбекнефтгаз" соҳа гигантлари билан ечим изламоқда
Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" Ахборот хизмати маълум қилди.
Бойсунда жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов илғор халқаро компаниялар билан мулоқот олиб бормоқда.
Жамият Бошқарув раисининг Хитойга амалга оширган ишчи ташрифи доирасида нефть ва газ соҳасида дунёдаги топ 3 ликка кирувчи Хитойнинг “CNPC” корпорацияси президенти билан бўлиб ўтган мулоқотда шу масала ҳам муҳокама қилинган эди.
Бугунги кунда “CNPC” корпорацияси ҳамда АҚШнинг “Schlumberger” компанияси экспертларидан илғор технологияларни жалб қилиш орқали кондаги вазиятни барқарорлаштириш ва аварияни бартараф этиш ишларини босқичма-босқич бартараф этиш юзасидан таклифлар олиниши кутилмоқда.