Ўзбек олимлари NASAнинг халқаро мукофоти билан тақдирланди

Asosiy rasm

AI Xulosa

Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти олимлари — ф.м.ф.н., Галактика астрономияси лабароторияси мудири Отабек Бурҳонов ва PhD, катта илмий ходим Камолиддин Эргашев NASA томонидан "Group Achievement Award" мукофоти билан тақдирланди. Мукофот "Double Asteroid Redirection Test" (DART) халқаро космик миссияси доирасида амалга оширилган тарихий илмий натижа учун берилди 

DART миссияси – …

DART миссияси – инсоният тарихида биринчи марта астероид орбитасини мақсадли равишда ўзгартиришга қаратилган сайёравий ҳимоя тажрибасидир. Миссия 2022 йил 26 сентябрь куни кичик астероид тизими – Дидймос астероидининг йўлдоши Dimorphosга кинетик зарба бериш, яъни космик кема билан тўқнашиши орқали амалга оширилди. Зарба натижасида Dimorphosнинг Didymos атрофидаги орбитал даври ўзгарди. Энг муҳим жиҳати шундаки, ушбу ўзгариш Ер ва космик телескоплар ёрдамида аниқ ўлчанди. Бу инсоният тарихида биринчи марта сунъий равишда астероид орбитасини ўзгартириш ва унинг натижасини экспериментал тарзда тасдиқлаш бўлди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти олимлари DART миссиясининг ердан кузатувлар бўйича ишчи гуруҳи таркибида Майданак обсерваторияси телескоплари билан фаол иштирок этди.

Teglar: ilm-fan
Ulashish:

O'xshash maqolalar

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring