Брифинг: Ўзсувтаъминот
AI Xulosa
Жорий йилда назорат органлари билан ҳамкорликда 599 та ноқонуний ҳолатлар аниқланди. Бунда энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:
Фарғона вилоятида – 129 та;
Хоразм вилоятида – 85 та;
Қашқадарё вилоятида – 69 та;
Навоий вилоятида – 49 та.
Мазкур қонунбузарликлар туфайли дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жамият манфаатларига 2,4 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шундан, 202 млн сўмлик келтирилган зарарлар қопланиши таъминланган.
Маълумот учун, сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишга амалдаги қонунчиликда жиноий жавобгарлик кўзда тутилган ва бу борада истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, тўловларни амалга оширишда истеъмолчилар учун қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган.
Мавжуд қарздорликларни қисқартириш мақсадида, жорий йилда 15,4 минг нафар қарздор истеъмолчилар бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларига 51,8 млрд сўмлик даъво аризалари киритилди. Бундан ташқари, ҳисобот даврида республика бўйича 3,8 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан вақтинча узилган. Ушбу ҳолатларнинг 2,4 минг таси, яъни энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Амалга оширилган ишлар натижасида, истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари ўтган йилнинг мос даври билан олинганда 349,1 млрд сўм ёки 37 фоизга қисқартирилишига эришилган.
Мазкур ишларни жадал суръатда давом эттириш, аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари эҳтиёжларини янада яхшилаш борасида 2026 йил охиригача амалга ошириладиган долзарб вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Эслатиб ўтамиз, сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишга амалдаги қонунчиликда жиноий жавобгарлик кўзда тутилган бўлиб, қонунбузарларга белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.
Сув таъминоти ва канализация тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўйича бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, бу ҳақда акциядорлик жамиятимизнинг 55 503-10-55 махсус ишонч телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки ижтимоий тармоқлардаги, хусусан, Телеграм мессенжеридаги махсус гуруҳумизга ёзиб, хабар беришингиз мумкин.