Брифинг: "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ
AI Xulosa
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Бизнесни ривожлантириш банки" Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан "Янги банк" АЖ омонатчиларига кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўловлари амалга оширилиши жараёни ва натижалари ҳақида ахборот берилди.
Қайд этилишича, 2026 йил 25 февраль ҳолатига умумий ҳисобда 5 549 …
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Бизнесни ривожлантириш банки" Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан "Янги банк" АЖ омонатчиларига кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўловлари амалга оширилиши жараёни ва натижалари ҳақида ахборот берилди.
Қайд этилишича, 2026 йил 25 февраль ҳолатига умумий ҳисобда 5 549 нафар омонатчига 204 миллиард 873 миллион сўмдан зиёд маблағ тўлаб берилди.
Бу кафоланган омонатлар бўйича жами тўлаб берилиши лозим бўлган компенсация маблағларининг 98 фоизини ташкил этади.