Киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланди

Asosiy rasm

AI Xulosa

Унга кўра, 2026 йил 1 апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.

Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.

Президентнинг тегишли фармони  билан Ўзбекистоннинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланди.

Унга кўра, 2026 йил 1 апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.

2026 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлаш масалаларига йўналтирилади.

ДХХнинг миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилик даражасини ошириш мақсадида уларнинг киберхавфсизлик борасидаги камчиликларини аниқлаш бўйича мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказиб борилади.

Мазкур танловлар ДХХ томонидан белгиланадиган махсус электрон платформада ўтказилади.

Teglar: Teglar yo'q
Ulashish:

O'xshash maqolalar

O'xshash maqolalar topilmadi.

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring