Тайинловлар

Asosiy rasm

AI Xulosa

Ҳукумат тузилмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди

Азизхон Шовкатов Тошкент шаҳар ҳокимининг Туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари эди.

Эркин Нарманов Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача у Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи эди.

Анвар Элмуродов судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди. Бунгача у Олий суд судьяси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жасур Турсунов Қарши тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Чироқчи тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.  .


Teglar: Teglar yo'q
Ulashish:

O'xshash maqolalar

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring