Туризм қўмитаси раиси UN Tourism саммитида

Asosiy rasm

AI Xulosa

Саммит UN Tourism ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари учун соҳанинг барқарор ўсишини, мамлакатлар ва минтақаларга иқтисодий фойда келтиришни, шунингдек, маданий ва табиий меросни сақлашни таъминлайдиган стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалий тажриба алмашиш бўйича юқори даражадаги платформа бўлиб хизмат қилди.

 Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Германияда бўлиб ўтган UN Tourism туризм вазирлари саммитида иштирок этди.

Саммит UN Tourism ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари учун соҳанинг барқарор ўсишини, мамлакатлар ва минтақаларга иқтисодий фойда келтиришни, шунингдек, маданий ва табиий меросни сақлашни таъминлайдиган стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалий тажриба алмашиш бўйича юқори даражадаги платформа бўлиб хизмат қилди.

ИТБ Берлин платформаси анъанавий тарзда жаҳон туризм бозорининг асосий иштирокчиларини бирлаштиради, вазирлар даражасидаги формат эса узоқ муддатли ривожланиш, инвестициявий барқарорлик ва туризмнинг миллий иқтисодиётга қўшадиган ҳиссасини оширишга қаратилган ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради.


Teglar: Teglar yo'q
Ulashish:

O'xshash maqolalar

O'xshash maqolalar topilmadi.

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring