Марказий кўчалардаги дарахтлар ҳолати ўрганилди – Тошкент шаҳар ҳокимлиги
AI Xulosa
Aйрим дарахтлар биологик фаол бўлса-да, авария ҳолатига келиб қолгани ва зараркунандалар таъсирида кескин заифлашгани маълум бўлди.
Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидаги 200 дан ортиқ дарахтда турли касаллик ва зарарланиш ҳолатлари аниқланган. Уларнинг аксарияти даволаниб, сақлаб қолинди. Шу билан бирга, айрим дарахтлар биологик фаол бўлса-да, авария ҳолатига келиб қолгани ва зараркунандалар таъсирида кескин заифлашгани маълум бўлди.
Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўловчилар ҳамда атрофдаги соғлом дарахтларга хавф туғдирмаслик мақсадида бундай дарахтларни кесиш талаб этилмоқда.