28 февралдан Ўзбекистонга нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлади — “Ўзгидромет

Asosiy rasm

AI Xulosa

Синоптиклар прогнозларига кўра, 2 мартдан бошлаб кутилаётган ёғингарчиликлар ҳаво сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келади.

Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлаган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида шамол деярли кузатилмаяпти. Хусусан, кечаси (+3…+5°C) ва кундузи (+11…+15°C) ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи эрталабки туман ва ҳарорат инверсияси шаклланишига сабаб бўлди. Айни дамда шаҳар нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири остида бўлиб турибди, ёғингарчилик кутилмаяпти.

Ушбу метеорологик омиллар таъсирида атмосферанинг ерга яқин қатламларида ҳаво алмашинуви секинлашди, бу эса ифлослантирувчи моддалар тарқалишини чекламоқда. Шу муносабат билан ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалар (PM2.5 ва PM10) концентрациясининг ошиши кузатилмоқда.

Синоптиклар прогнозларига кўра, 2 мартдан бошлаб кутилаётган ёғингарчиликлар ҳаво сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келади.

Teglar: Teglar yo'q
Ulashish:

O'xshash maqolalar

O'xshash maqolalar topilmadi.

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring