Айрим техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
AI Xulosa
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 66-сонли қарорига мувофиқ айрим техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра:
Болалар ўйинчоқлари бўйича янги талаблар белгиланиб, “Болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентга халқаро тажриба асосида қўшимчалар киритилди:
• Магнитли ўйинчоқлар ва беланчаклар учун аниқ хавфсизлик талаблари жорий этилди.
• Уларга махсус огоҳлантирувчи ёзувлар қўйиш мажбурий қилиб белгиланди.
• Ўйинчоқлардаги магнит кучининг меъёри аниқ белгиланди, яъни болалар уни ютиб юбормаслиги ёки нафас йўлларига тушмаслиги учун чекловлар ўрнатилди.
Газ ускуналари ва иссиқхоналарда ишлатиладиган иситиш қозонларининг хавфсизлиги кучайтирилди:
“Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентга ҳам ўзгартиришлар киритилди:
• Газ ускуналарини ишлаб чиқаришда пайвандлаш ишлари хавфсизлик талабларига мувофиқ қатъий белгиланган жойларда бажарилиши белгиланди;
• Иссиқхоналарда ишлатиладиган иситиш қозонларидан ажралиб чиқадиган зарарли чиқиндиларни атроф-муҳитга таъсирини камайтириш учун:
махсус фильтр билан ўрнатилган бўлиши шартлиги;
сувни иситиш қурилмаси (экономайзер) билан жиҳозланган бўлиши белгиланди.
Электротехника маҳсулотлари учун қўшимча муддат:
• Янги ишлаб чиқилган “Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисида”ги техник регламент талабларини бажариш учун: • Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импортёрлар мурожаатларига асосан, • ўтиш даври яна 1 йилга узайтирилди.
* ишлаб чиқаришни ҳалқаро амалиётга уйғунлаштириш;
* синов лабораторияларини модернизация қилишга тайёрлаш;
* соҳада фаолият юритаётган ходимларни янги талаблар асосида малакасини ошириш;
* янги стандартларни қабул қилиш.