Солиқчилар Москвада тажриба алмашмоқда
AI Xulosa
Солиқ қўмитаси делегацияси Москва шаҳрида россиялик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашмоқда
Ташрифнинг биринчи кунида томонлар блогерлар ҳамда интернет тармоғида фаолият юритувчи бошқа шахслар даромадлари устидан солиқ назоратини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган.
Хусусан, солиқ хизмати брендини оммалаштириш, очиқлик даражасини ошириш ва фуқаролар ишончини мустаҳкамлаш мақсадида медиа ҳамжамият билан ўзаро яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, Россия томони солиқ органлари фаолиятида хизмат кўрсатишга йўналтирилган яъни, солиқ тўловчилар учун қулай хизматлар яратиш, улар билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатиш, мавжуд тартиб-таомилларни соддалаштиришга қаратилган ёндашувларни жорий этиш амалиётини тақдим этган.