Шерзод Шерматов: 15 миллион фуқаронинг эмас, 60 мингга яқин фуқарога оид айрим маълумотлар тарқалган

Asosiy rasm

AI Xulosa

Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалганидек 15 миллион фуқаронинг эмас, 60 мингга яқин фуқарога оид айрим маълумотлар тарқалган. Лекин бу ҳолат фуқароларнинг шахсий аккаунтлари бузилганини англатмайди.

15 миллион фуқаро ҳақидаги маълумотлар сотилгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг айтишича2026 йил 27–30 январь кунлари учта давлат идорасининг ахборот тизимларига киберҳужум бўлган.

Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалганидек 15 миллион фуқаронинг эмас, 60 мингга яқин фуқарога оид айрим маълумотлар тарқалган. Лекин бу ҳолат фуқароларнинг шахсий аккаунтлари бузилганини англатмайди.

Қўлга киритилган маълумотлар орқали фуқаронинг шахсий иштирокисиз унинг номидан бирор ҳаракатни амалга ошириш мумкин эмас. Асосан исм-шариф, туғилган сана, манзил ёки телефон рақами каби маълумотлардан бири тарқалган бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, бундай ҳолатлар фақат Ўзбекистонда эмас, бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда. Масалан, 2025 йилда Хитойда 4 миллиард ёзувдан иборат маълумотлар, Буюк Британияда эса 18,8 миллион фуқарога тегишли шахсий маълумотлар тарқалгани қайд этилган.

Маълум қилинишича, ҳужумдан сўнг ахборот тизимларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, OneID тизимида эса шахсий маълумотларни тақдим этиш масаласида қўшимча чекловлар жорий этилган. 

Огоҳ бўлинг, ушбу маълумотлар фирибгарлар томонидан алдов воситаси сифатида ишлатилиши мумкин.

Teglar: Teglar yo'q
Ulashish:

O'xshash maqolalar

Sharhlar (0)

Hali sharhlar yo'q. Birinchi sharhni siz qoldiring!

Sharh qoldiring